GM Uzbekistan ва Daewoo International компаниялари Ўзбекистонга 400 миллион долларлик эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Carzone.uz» хабар бермоқда.
Жанубий Корея компанияси маълумотларига кўра, Daewoo International янги шартнома доирасида GM Korea заводида саккизта модель, жумладан, Captiva, Orlando, Nexia, Cobalt ва Lacetti учун ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларни етказиб беради.
«Биз мазкур битим Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда бизнеснинг кенгайиши учун янги имкониятларни тақдим этишини кутмоқдамиз», — дея Жанубий Корея компанияси вакили сўзларидан иқтибос келтирди «Korea Times»нашри.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонга 163 миллион доллар миқдоридаги эҳтиёт қисмлар етказиб берган.
Изоҳ (0)