Ўзбекистонга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари келиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Улар 2015 йилнинг 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Марказий Осиёнинг бешта давлати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари бошлиқларининг учрашувида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга келади.
Марказий Осиёнинг бешта давлати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашуви Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, ТИВ матбуот хизмати 1 ноябрь куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котиби Жон Керри ташриф буюриши ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)