Ўзбекистон нуфузли Legatum Institute таҳлил институти версиясига кўра, дунёнинг энг тараққий этаётган мамлакатлари анъанавий рейтингида 57-ўринни сақлаб қолди, деб ёзади UzDaily.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёт категориясида 66-ўрин, ижтимоий капитал соҳасида 17, тадбиркорлик соҳасида 93, таълим бўйича 70, соғлиқни сақлаш бўйича 62, хавфсизлик категориясида 67, шахсий эркинлик бўйича 55 ҳамда давлат бошқаруви бўйича 117-ўринни эгаллади.
Рейтингда Ўзбекистон Россия (58), Беларусь (63), Қирғизистон (66), Украина (70), Туркия (78), Ҳиндистон (99) ва Эрон (106)ни ортда қолдирди. Қозоғистон индексда 56-поғонада жойлашди.
Кўплаб ривожланган мамлакатлар вакиллари томонидан юқори баҳоланган ушбу рейтинг давлатларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, ялпи ички маҳсулот миқдори, шунингдек, мамлакат ривожланишига ҳисса қўшадиган алоҳида омиллар каби 79 та турли йўналиш таҳлили асосида тузилади.
Иқтисодиёт, тадбиркорлик, бошқарув, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, шахс эркинлиги ва ижтимоий капитал бўйича алоҳида рейтинглар ҳам тузилган. 2015 йилги рейтингдан жами 142 давлат ўрин олган.
Изоҳ (0)