15 йилдан кўп ишлатилган самолётлардан фойдаланишни ман этиш лозим. Россия Давлат думаси саноат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Гутенев шундай таклиф билан чиқди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Шу билан бирга, Давлат думаси транспорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Михаил Брячак бу таклифга қарши чиққан.
«Ҳаво кемаси фойдаланилган муддат унинг иш қобилиятига унчалик катта таъсир кўрсатмайди, — дея таъкидлаган Брячак. —Техник хизмат кўрсатиш меъёрлари, агрегат ва қурилмаларнинг вақтида алмаштирилиши, хавфсизлик чоралари ҳаво кемасини парвозларни амалга оширишга лаёқатли қилади. Бу қоидаларга амал қилинса, ёш омили муҳим аҳамиятга эга эмас».
Эслатиб ўтамиз, Шарм-аш-Шайх шаҳридан Санкт-Петербургга йўл олган ва Синай ярим оролида қулаган «Когалимавиа» компаниясининг Airbus A321 самолёти 18,5 йил аввал илк парвозни амалга оширганди.
Изоҳ (0)