Элбрусда сайёҳлар гуруҳига йўл бошловчилик қилаётган Аҳмат Каримов 40 метрли дарага қулаб кетди, бироқ ФВВ ҳаракатлари туфайли қутқариб қолинди. Бу ҳақда Tjournal хабар беради.
Ҳодиса ҳақида федерал агентликлар 9 октябрь куни хабар қилди. Дастлаб 3900 метр чуқурликдаги дарага сайёҳлардан бири тушиб кетганлиги тахмин қилинган. Кейинроқ унинг тажрибали йўл кўрсатувчи эканлиги аниқланган. Уч нафар сайёҳга йўл бошловчилик қилаётган нальчиклик Аҳмат кўриш учун ноқулай об-ҳаво шароитида қор тагига қулаб кетган. Унинг бош мияси ва қўлига шикаст етган.
Кейинроқ Каримовнинг ўзи сўзлаб беришича, унинг тирик қолишига телефони сабаб бўлган. Иккита SIM-картаси бўлган телефонида Beeline компанияси алоқаси вақти-вақти билан пайдо бўлиб турганлиги туфайли у дўстларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. Улар эса, ўз навбатида, қутқарувчиларга уни топишда кўмак берган.
Изоҳ (0)