Янги Ravon Nexia комплектациялари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «Auto.mail.ru».
Машина узунлиги – 4330 мм, кенглиги – 1690 мм, баландлиги – 1505 мм, ғилдираклар базаси – 2480 мм.
Автомобиль бошланғич комплектациясида гидрокучайтиргич ва кондиционер йўқ. Юкхонаси салондан очилади, туманга қарши фаралари ва орқа чироғи, 14 дюймли ғилдирак дисклари бор. Optimum версиясидан бошлаб битта ўт олдиргич калити ва эшиклар қулфи мавжуд. Elegant комплектациясида эса рул гидрокучайтиргичи, юкхонани ёритувчи чироқча, ягона ўт олдириш калити ва эшиклар қулфи, кондиционер, Clarion CD/МP3 автомагнитоласи, USB улагич, тўртта колонка бўлади.
100 км/с тезликка эришиши учун 11,9 сония талаб қилинади, 100 километрга шаҳар ичкарисида ёнилғи сарфи 7,7—8 литрни ташкил этади.
Аввалроқ янги Nexia’нинг нархи 379 минг рубл (6 минг доллар)дан 529 минг рубл (8 400 доллар)гача эканлиги хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси 8 октябрь куни Москвада Uz-Daewoo ўрнига келган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказган эди. Энди ўзбекистонлик автомобиль ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари хорижда шу бренд остида сотилади.
Изоҳ (0)