Иркутск давлат университети Астрономия расадхонасининг Тункин водийсида жойлашган автоматик кузатув станциялари Байкал кўли яқинида ёрқин болид (метеор)ни қайд этди. «АиФ» хабарига кўра, фазовий жисм кўлга қулаган бўлиши мумкин.
Иркутск планетарийсининг расадхона илмий ходими Кирилл Ивановга асосланиб маълум қилишича, болид Иркутск вақти билан 22 октябрь куни соат 20:29 да қайд этилган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, объектнинг бошланғич массаси бир килограмм атрофида, ўлчами эса 10 сантиметрга яқин бўлган. Болид 67,2 километр баландликда қайд этилган, 62,1 километргача пастлаганидан сўнг назардан йўқолган.
https://www.youtube.com/watch?v=d7z1Y-MOu5s
Метеор тахминан Байкал кўли акваториясида, кўл қирғоғидан 1 километр, Большое Голоустное посёлкасидан 17 километр масофада қулаган бўлиши мумкин.
Болидни нафақат ИДУ расадхонаси ходимлари, балки интернет-форумларнинг фойдаланувчилари ҳам кўрган — Хомутово, Ангарскдагиларнинг ёзишича, фазовий жисмнинг бир қисми ажралиб чиқиб, ёниб кетган, кейинроқ иккинчи қисми ҳам ёниб кетган.
Изоҳ (0)