2015 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Умумхитой халқаро дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси бош котиби ўринбосари Чэнь Шаосин раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида, нодавлат ташкилотлар ўртасидаги мулоқотларни ва халқ дипломатияси воситасида бевосита алоқаларни кенгайтириш орқали Ўзбекистон—Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)