«Тошкент» марказий сейсмик станциясининг «Дарё»га маълум қилишича, 26 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан 14:09 да Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида рўй берган 7,5 магнитудали зилзиладан кейин 100 дан ортиқ афтершоклар қайд этилган.
Такрорий зилзилаларнинг иккитаси Тошкентда ҳам сезилган ва уларнинг кучи 2 баллни ташкил этган. Термизда эса магнитуда кучи бироз юқорироқ бўлган.
Маълумот учун. Афтершок — асосий сейсмик зарбага қараганда кучсизроқ бўлган такрорий сейсмий силкинишлар. Кучли зилзилалар ҳар доим ўз ортидан кўплаб афтершокларни бошлаб келади. Уларнинг сони ва магнитудаси вақт ўтиши билан камайиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида юз берган ер силкиниши бир қатор қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам сезилган. Зилзила кучи Термизда 5,5, Тошкент ва Самарқандда 5, Фарғонада 4, Андижон ва Наманганда 3 магнитудани ташкил этган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати содир бўлган зилзила натижасида Ўзбекистонда қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)