Япониянинг Nissan Motor Co. автоконцерни ёқилғи етказиш тизимидаги носозлик туфайли дунё бозоридан 59 мингга яқин автомобилларини чақириб олишга қарор қилди. Уларнинг бир қисми Россияда ишлаб чиқарилган, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум қилинишича, Россияда йиғилган 2014—2016-модель йилининг Teana автомобили чақириб олинадиган машиналар сафидадир. Бундан ташқари 2013—2016 йилларда чиққан Altima ва 2016 йилги Maxima автомобиллари ҳам бозордан чақириб олинади.
Таъкидланишича, ушбу автомобиллар ЙТҲга учраган пайтда ёқилғининг сирқиб тўкилиши натижасида ёнғин юзага келиши мумкин. Бу носозлик краш-тестлар давомида аниқланганлиги ва ишлаб чиқарувчи бирор нохуш ҳодиса ҳақида хабардор эмаслиги маълум қилинди.
Автомобильлар кейинги икки ой ичида чақириб олинади.
Изоҳ (0)