Япония бош вазири Синдзо Абэнинг расмий ташрифи доирасида Япония ишбилармон доира вакиллари таркибида NEC корпорацияси ижрочи вице-президенти Хидеичи Окада Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 24 октябрь куни вазирликда Хидеичи Окада билан учрашув бўлиб ўтган.
Учрашув давомида телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасидаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш режалари бўйича фикр алмашилди, янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)