Бағдоднинг шиалар яшовчи ҳудудида содир бўлган икки портлашнинг оқибатида икки киши қурбон бўлди, яна 12 киши яраланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Портлашлар пайғамбар Муҳаммаднинг (с.а.в.) шаҳид бўлган набираси Ҳусайнни хотирлаш кунида юз берди.
Полиция ўзида портлатиш мосламасини олиб кетаётган террорчини тўпланган оломон марказига етмасдан йўқ қилди. Бироқ ўқ узилгани сабабли портлаш қурилмаси ишга тушди, натижада тўққиз киши яраланди.
Ал-Маҳмудия туманида ўрнатилган қурилманинг портлаши оқибатида яна уч киши яраланди, икки киши ҳалок бўлди.
Ҳозирги пайтга қадар, содир бўлган ҳодиса юзасидан ҳеч бир ташкилот жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)