Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Флорида штатидаги Форт Майерс шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий ZombieCon фестивалида юз берган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Ҳодиса фестиваль ёпилиши арафасида юз берган. Отишма оқибатида жами беш киши яраланган бўлиб, улардан бири кейинроқ вафот этди. Қолганлар эса касалхонага ётқизилган. ABC телеканали маълумотларига кўра, жабрланувчиларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Полиция ходимлари ҳодиса юз берган жойни ўраб олган, ўт очган шахс қидирилмоқда.

ZombieCon фестивали 2005 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинади, унга ўртача 20 минг киши ташриф буюради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар