Британиянинг Vodafone телекоммуникация компанияси Россиянинг «МТС» мобил алоқа оператори билан Vodafone брендини Украинада ишлатиш ҳақида келишув имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«‘МТС’ ва Vodafone ўзаро ҳамкорлик доирасида ўзлари кириб борган мамлакатларда мобил интернет сервисларини ривожлантириш бўйича бир қатор стратегик ташаббусларни амалга оширди. Украинада 3G хизмати шаклланаётган бир пайт ҳамкорлигимизни кенгайтиришнинг айни мавридидир, у Украинадаги ўсаётган бозор имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини беради», — дейилади «МТС» хабарида.
Келишув қиймати 11,2 миллиард рублдан ошмади, бу «МТС» активлари баланс қийматининг 1,99 фоизига тенг.
Изоҳ (0)