МДҲ давлат раҳбарлари халқаро террорчиликка қарши кураш ҳақида баёнот имзолади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
МДҲ саммити Қозоғистонда бўлиб ўтмоқда. Кун тартибидан 17 та масала ўрин олган.
Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарларининг БМТ ташкил қилинганига 70 йил тўлгани муносабати билан баёноти ҳамда Чернобиль АЭСдаги авария 30 йиллигига бағишланган мурожаати имзоланди.
Аввалроқ Ислом Каримов МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетгани хабар берилган эди.
Давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий миқёсдаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)