Куба элчихонасининг Дамашқдаги вакили Гавананинг гўёки Сурияга ҳарбийларни юборгани тўғрисидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
«Бу шунчаки аҳмоқона гап. Бу Россия лемурларни ҳимоя қилиш учун Мадагаскарга ҳарбийларини юборди, деб таъкидлаш кабидир», — дейди Куба вакили.
Аввалроқ Fox News телеканали Куба махсус топшириқли жангчилари ва ҳарбийларининг Сурияга ҳукумат кучларини тайёрлаш учун етиб келганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)