Япония Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Фумио Кисида Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди, деб хабар беради «ТАСС».
Учрашувнинг тўлиқ тафсилотлари маълум қилинмади. Kyodo агентлигининг хабар қилишича, Кисида учрашувда Теҳрон ва «олтилик» давлатлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш мавзусида сўз юритган. Шунингдек, у Эронни Яқин Шарқдаги барқарорликни сақлаб туриш учун Сурия билан боғлиқ вазиятда конструктив роль ўйнашга чақирди.
Япония ТИВ раҳбари Эронга тадбиркорлар билан бирга келди. 12 октябрда томонлар япон-эрон ҳамкорлик кенгашини ташкил этишни кўзда тутувчи инвестициявий келишувни имзолади.