Россия федерацияси Свердловск вилояти муфтийси Абдул-Қуддус (Николай) Ашарин таклифига кўра, 2—7 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси Екатеринбург шаҳрида сафарда бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ўзбекистонлик имомлар (Иброҳим Иномов, Жасур Раупов, Одилхон Исмоилов, Бахром Отажонов) ташриф режасидан ўрин олган барча тадбирлар ва мулоқотларда фаол иштирок этди.
Ташриф якунида Россия федерацияси Свердловск вилояти муфтиёти томонидан тадбирлардаги муносиб иштироки ва самарали ҳамкорлик учун Ўзбекистон раҳбарияти ва Муфтиётига, шунингдек, делегация аъзоларига чуқур миннатдорлик билдирилди.
«Умид қиламизки, келгусида ўзаро алоқалар янада ривожланиб, муносабатларимиз мустаҳкамланиб бораверади», — дейди Свердловск вилояти муфтийси Абдул-Қуддус (Николай) Ашарин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси Ўзбекистонга қайтиб келди.
Изоҳ (0)