Эрон парламенти мамлакат ва «олтилик» давлатлари ўртасидаги ядро келишувининг кучга киришини таъминловчи қонун қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Қонунда халқаро инспекторлар Эрон ҳарбий объектларига нисбатан чекланган ҳуқуққа эга бўлиши таъкидланди. Қонунни қабул қилиш учун 161 нафар депутат овоз берди.
Ўтган ҳафта Эрон парламенти ҳукуматга «олтилик» давлатлари томонидан эришилган ядро келишуви шартларини бажаришга имкон берувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Эрон ва «олтилик» (АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Хитой, Германия) давлатлари ядро дастури бўйича музокараларда келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)