Россиянинг Татаристон ўлкасидаги “Геран-2” (Shahed) камикадзе дронлари ишлаб чиқариладиган завод намойиш қилинди. Бу ҳақда “Звезвда” телеканали маълум қилди.

Рус армияси бу дронлардан Украинага қарши ҳужумда кенг қўлланиб келмоқда. У Эроннинг Shahed 136 дронлари нусхаси ҳисобланади. Россия маҳаллий ишлаб чиқариладиган бундай дронларни “Геран-2” деб номлаган. Завод “Олабуға” махсус иқтисодий зонасида жойлашган.
У ерда Алабуга Политех махсус ўқув маркази ҳам фаолият юритмоқда. Шу сабабли 16 ёшдан ошган мактаб қизлари ҳам дрон ишлаб чиқаришга жалб этилмоқда.

Алабугадаги ўқув маркази ёшлар учун “аэронавигация” ва “дрон дастурлаш” йўналишларида махсус тайёрлов дастурини очган. Таълим муддати 4 йилгача давом этади. Дастур иштирокчилари ишлаб чиқариш ҳудудида бепул турар жой ва овқат билан таъминланади. Бу Кремлга дронни уруш учун тезкор ва оммавий тарзда ишлаб чиқариш имонини беради.

Завод ичидан олинган суратларда йиғилган ўнлаб дронларни кўриш мумкин. Манбаларга кўра, ишлаб чиқариш суръати юқори бўлиб, дронларнинг нишони парвоз дастурига олдиндан киритилади: ҳужум координаталари учишдан аввал белгиланади.

Изоҳ (0)