Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига қарашли янги сувости кемасини сувга тушириш маросимида иштирок этди. Субмаринага «Иллинойс» деб ном берилди. Бу ҳақда Associated Press  хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Учинчи уринишдагина шампан бутилкасини сувости кемаси бортига уриб синдиришга муваффақ бўлган Мишель унинг қурилишида иштирок этганлар ва денгизчиларга миннатдорчилик билдирди. Обаманинг айтишича, янги субмаринани «техника мўъжизаси» дейиш мумкин.

2,7 миллиард доллар турадиган ва 2011 йилда қурилиши бошланган «Иллинойс» Virginia туркумига мансуб 13-сувости кемаси саналади. Унинг узунлиги 115 метр, 130 нафардан зиёд экипаж аъзоси бор, торпедалар ва «Томогавк» қанотли ракеталари билан қуролланган.

«Иллинойс»дан душман кемаларига қарши курашиш, махсус бўлинмани манзилга етказиш ва разведка мақсадида фойдаланиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар