Нью-Йорк суди даромадларни яшириш ва порахўрлик иши бўйича гумон қилинаётган Доминикан Республикасининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Френсис Лоренцони 2 миллион доллар миқдоридаги гаров пули эвазига озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Лоренцо уй қамоғига жойлаштирилади, шунингдек, бундан кейин ҳам ҳибсга олинадиган бўлса, дипломатик иммунитетдан воз кечади. Айблов томонининг қайд этишича, сўнгги тергов маълумотларига кўра, Лоренцо тахмин қилинганидан-да кўпроқ пора олгани аниқланган.
Аввалроқ БМТ бош котиби Пан Ги Мун АҚШ маъмурияти томонидан ташкилот амалдорларига нисбатан коррупция бўйича айбловлар эълон қилингани муносабати билан харажатлар юзасидан текширув ўтказишни сўрагани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда БМТ ходимлари орасида коррупция ҳолатлари юз бергани юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, БМТ вакиллари Макаодаги қурилишни маъқуллаш учун пора олган.