АҚШнинг Жанубий Техас университетида номаълум шахс отишма содир этди, деб хабар беради «Газета.ru».
ОАВнинг маълум қилишича, бир киши ҳалок бўлган, яна бир нафари яраланган.
Жиноятчи яширинган. Полиция уни қидирмоқда.
Аввалроқ Флагстафф шаҳридаги Шимолий Аризона университети ҳудудида юз берган отишма оқибатида бир киши қурбон бўлган, яна уч киши турли даражадаги жароҳатлар олган эди.