НАТО Афғонистондаги вазиятни таҳлил қилиб чиқиб, мазкур мамлакатдаги миссияни давом эттиришга зарурат бор-йўқлигини декабрда муҳокамага қўяди. Бу ҳақда, Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушкога асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Грушконинг сўзларига кўра, ҳарбийларга Афғонистондаги вазият бўйича таҳлил тайёрлаш ҳақида кўрсатма бериш ҳамда НАТОга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг декабрда бўладиган навбатдаги мажлисига НАТОнинг Афғонистонга қанчалик зарурлиги ҳақида ҳисобот бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бунда гап, Россия вакилининг қайд этишича, «энг аввало, Афғонистондаги аксилтеррор операцияларини давом эттираётган АҚШ ҳақида бормоқда». Грушконинг таъкидлашича, НАТО операцияни давом эттириш муддатларини ҳам белгилаб олиши керак.
Изоҳ (0)