Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия канцлери Ангела Меркель Шарқий Европа ҳукуматларининг муҳожирлар масаласида тутган йўлини қаттиқ танқид остига олди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Шарқий европаликлар, жумладан, ўзим ҳам ажралиш, яккаланиб қолиш ҳеч қачон наф келтирмаслигини бошимиздан ўткизганмиз, — деди Меркель Европа халқ партияси аъзолари олдидаги чиқиши чоғида. — Шу маънода қочоқларни қабул қилишдан бош тортиш Европа учун хавфдан ўзга нарса эмас. Биздан аввалгидан кўра бирдамроқ ва аҳил бўлиш талаб этилади».

Меркель қочоқларни қабул қилишни «дин учун хатар» деб тасаввур этаётган Европадаги давлатлардан норозилигини яширмади. «Мусулмонларни қабул қилмайман», дейишдан ҳам тоймайдиганларга айтадиганим—бундай фикрлар ҳатто муҳокама ҳам этилмайди. Мамлакатимизда мусулмонлар ёки масжидларни борлигини ҳазм қилолмасак, бутун дунёда насронийларни ҳимоя қиламиз, деб кўкрак керишдан нима наф? Бунақаси кетмайди», дея таъкидлаган Германия канцлери.

Изоҳ
Асосий янгиликлар