Германиянинг Daimler Trucks компанияси биринчи марта автопилот режимидаги робот-юк машинасини жамоат йўлига чиқарди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Mersedes-Benz Actros автомобили Highway Pilot электрон бошқарув тизими билан таъминланди. Юк машинаси Штутгарт яқинида, 14 километр масофада синовдан ўтказилди. Машина тезлиги соатига 80 километр билан чекланди. Бу шу турдаги машиналар учун немис йўлларидаги максимал тезликдир.
Highway Pilot тизими ҳайдовчининг вазифасини енгиллаштиради. Ҳайдовчи транспорт воситасини қўлда бошқаришдан автоматик режимга ўтказиши мумкин. Highway Pilot ноқулай об-ҳаво шароитида ҳайдовчини қўлда бошқаришга ўтиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантира олади.
Изоҳ (0)