GM Uzbekistan компанияси 8 октябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Ravon бренди тақдимотини ўтказади. «Sostav.ru» хабарига кўра, Ravon Россия автомобиль бозорида Daewoo бренди ўрнини эгаллайди.
Хабар беришларича, Ўзбекистон автомобилсозлик корхонаси ребрендингдаги кейинги дастлабки даврда Nexia ва Gentra моделларини Ravon бренди остида етказиб беради. Кейинчалик, эскирган Matiz ва Nexia ўрнига Spark ҳамда Aveo’ни Ravon бренди билан экспорт қилиш режалаштирилган.
«Sostav.ru»нинг қайд этишича, интернетда ва Россия федераль каналлари эфирида Ravon бренди рекламасига бағишланган ролик пайдо бўлган, шунингдек, mirwelcome.ru манзилида бренд ташвиқотига мўлжалланган сайт ишга тушган.
Изоҳ (0)