General Motors компанияси Apple Watch «ақлли соат»лари учун мўлжалланган мобил дастурни синовдан ўтказмоқда, дея хабар бермоқда «3Dnews.ru».
Автоконцерн мутахассислари томонидан тайёрланаётган мобил дастур транспорт воситасининг баъзи электрон функцияларидан Apple Watch экрани орқали фойдаланиш имконини беради.
Компаниянинг стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича вице-президенти Майкл Эйблсоннинг сўзларига кўра, янги дастурий таъминот ёрдамида ҳайдовчилар Apple Watch орқали автомобиль двигателини ишга тушириши мумкин бўлади.
Мазкур технология General Motors’нинг фақат баъзи моделларида татбиқ этилади. Компания топ-менежери янги мобил дастур билан боғлиқ бошқа тафсилотларни, хусусан, дастурдан қачон фойдаланиш мумкин бўлиши ҳақидаги маълумотларни ошкор этмади.
Изоҳ (0)