Ford, Jaguar Land Rover ва GM Жанубий Кореядан хавфсизликка таъсир кўрсатувчи механик қусурлар туфайли 9,8 мингта автомобилни қайтариб олмоқда. Бу ҳақда мамлакат давлат ҳудудлари, инфраструктура ва транспорт вазирлиги маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Жумладан, 2012 йил июль ойидан 2015 йил апрелигача ишлаб чиқарилган 6,4 мингта Ford Escape, Fusion, Mondeo ва MKZ автомобилларида хавфсизлик ёстиқчалари ва рул бошқарувида камчиликлар аниқланган. 2012 йил августидан 2015 йил май ойигача чиққан 2,8 мингта Range Rover’да эшикни очиш датчикларида, 76 та Discovery 4s’да эса том туйнугида муаммо туғилиши мумкин.
GM 2012 йил декабридан 2015 йил мартига қадар чиқарилган 499 та Cadillac ATS спорт седанларини қайтариб оляпти. Уларнинг орқа ойнани иситиш тизимида машина аланга ичида қолишига олиб келиши мумкин бўлган қусурлар аниқланган.
Изоҳ (0)