Урал федерал университети 1 октябрдан бошлаб машҳур «Тест-драйв» акциясини яна йўлга қўйди, деб хабар беради «12news.uz».
Ушбу лойиҳа юқори синф ўқувчилари орасида жуда машҳур бўлиб, охирги йилларда университетнинг ҳақиқий ташриф қоғозига айланган. Лойиҳа сайтида иштирокчиларни рўйхатга олиш бошланди. Ўзбекистонлик ўқувчиларни танлаш бир неча ой давом этади. Болалар таълим тўғрисида мустақил равишда презентациялар тайёрлайди.
Қишки таътил давомида 10—11-синф ўқувчилари (Ўзбекистон таълим стандартлари бўйича коллеж ва лицей ўқувчилари) талабалар ётоқхонасида яшаш, УрФУ етакчи профессорларининг маърузаларини тинглаш, талабалар ошхонасида овқатланиш, ўқув муассасасининг лаборатория, кутубхона, спорт мажмуасига ташриф буюриш, шунингдек, кўплаб янги дўстлар орттириш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)