Миср пойтахти чеккасида турар-жой биносининг вайрон бўлиши оқибатида тўққиз киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Kommersant» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. «Ал-Арабия» телеканалининг хабар беришича, вайроналар остида яна бир неча ўнлаб кишилар бор.
Фожиа Шобра туманининг қашшоқ, асосан насронийлар истиқомат қилувчи мавзеларидан бирида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага бино эгаси таъмирлаш ишларини белгиланган талабларга зид равишда олиб боргани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)