Эрон диний раҳбари оятуллоҳ Али Хомейний мамлакат судлари томонидан ҳукм этилган 630 нафар маҳбусни афв этди ёки муддатларини қисқартирди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
«Эрон Олий суди раиси оятуллоҳ Содиқ Ларижоний тақдимномасига кўра ва Қурбон ҳайити муносабати билан Эрон Ислом республикаси етакчиси жамоат, инқилоб судлари, шунингдек, мамлакат қуролли кучлари суд ташкилоти томонидан турли жазоларга ҳукм этилганларни афв этди ёки муддатларини камайтирди», — дейилади маҳаллий Пресс-ТВ телеканали хабарида.
Изоҳ (0)