АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Секвойя миллий боғидаги Улкан ўрмонда 3200 ёшли Президент лақабли дарахт ўсади. Big Picture ёзишича, ҳаддан ташқари катта ўлчамлари туфайли, уни шу пайтгача ҳеч ким тўлиқ кўринишида суратга ола олмаган.
Бу биринчи марта National Geographic сураткашлари ва олимлари жамоаси томонидан амалга оширилди.
Улкан секвойянинг баландлиги 75 метр, ҳажми 1275 куб метрга етади. Дарахт танасининг кенглиги — 8 метрга тенг.
Дарахт ҳали ҳам жуда тез суръатларда ўсишда давом этмоқда.
National Geographic мутахассислари секвойяни суратга тушириш учун жуда кўп сонли техникадан фойдаланди.
Улар 32 кун ишлаш натижасида ва 126 та алоҳида фотосуратлардан Президентнинг портретини ҳосил қилди.
Изоҳ (0)