Eurotunnel компанияси Франция ва Буюк Британияни боғлаб турувчи Ла-Манш бўғози остидаги туннелдан ўтувчи поезд қатновини, муҳожирлар сабаб тўхтатишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Компания матбуот хизмати вакилининг таъкидлашича, муҳожирлар Франция терминали тўсиқларини ёриб ўтган. Айни вақта туннелда поездлар йўқ, деб қўшимча қилди у.
Британия ҳукумати француз полицияси билан темирйўлни муҳожирлардан озод этиш ишларида ҳамкорлик қилмоқда.
Изоҳ (0)