Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 9—13 октябрь кунлари Тошкентда қисқа муддатли ўқув-йиғинини ўтказади.
Терма жамоа бош мураббийи Виктор Жалилов йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилган:дарвозабонлар — Асилбек Омонов («Қўқон-1912»), Абукарим Муҳамедов («Бунёдкор»), Жавоҳир Илёсов («Машъал»);ҳимоячилар — Бобурбек Йўлдошев («Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев («Металлург»), Максимилиан Фомин («Бухоро»), Диёр Туропов («Олмалиқ»), Абдуллоҳ Олимов («Андижон»), Ҳасан Асқаров («Динамо»);ярим ҳимоячилар — Отабек Шукуров («Бухоро»), Жаҳонгир Абдумўминов («Олмалиқ»), Никита Павленко («Олмалиқ»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Дониёр Усмонов («Қўқон-1912»), Икром Алибоев («Локомотив»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Темур Ҳакимов («Оқтепа»), Владимир Козак («Пахтакор»);ҳужумчилар — Жасур Ҳакимов («Сўғдиёна»), Шоҳназар Норбеков («Металлург»), Холмурод Холмуродов («Машъал»).
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси декабрь ойида — Осиё чемпионати олдидан БААда иккита йиғин ўтказиши режалаштирилган. Дубайдаги дастлабки йиғин 2—14 декабрь кунларида бўлиб ўтса, иккинчиси 17—28 декабрда ўтказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)