Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги Tashkent Open—2015 анъанавий халқаро турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди, деб хабар беради «Оламспорт».
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик спортчи муваффақиятли одимлаётган эди. Афсуски, улардан бири ўз иштирокини тўхтатди.
Россиялик Ангелина Габуева билан тандем ҳосил қилган Влада Якшибарова россиялик Екатерина Бичкова ҳамда швейцариялик Стефани Фогель жуфтлигига 6:4, 1:6, тай-брекда 7:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)