Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Актёр «Ўткан кунлар» фильмидаги Отабек, «Улуғбек юлдузи» фильмидаги Али Қушчи каби ўнлаб образлари орқали томошабинлар қалбидан абадий жой олган.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Изоҳ (0)