Жанубий Корея маъмурияти КХДРдан қочиб ўтган ва Жанубий Кореяда яшаб келган 700 нафар шахснинг айни вақтда қаерда эканлигини аниқлай олмаяпти. Бу ҳақда, Жанубий Корея бирлашиш ишлари вазирлиги маълумотларига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Шимолий кореялик 688 нафар қочоқнинг қаерда эканлигини аниқлаш имкони бўлмади (бу Жанубий Кореядаги жами Шимолий кореялик қочоқларнинг 2,6 фоизини ташкил этади)», — дейилади вазирлик баёнотида.
Хабар беришларича, қочоқларнинг 664 нафари Жанубий Кореяни тарк этиб, қўшни мамлакатларга ўрнашган. Шунингдек, 22 нафар қочоқ жиноят содир этгани учун ҳибсда сақланаётгани, 14 киши эса КХДРга қайтиб кетгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)