Муҳожирларни Европага олиб кетаётган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Кема 27 сентябрь, якшанба куни эрта тонгда Туркиянинг жануби-ғарбий соҳиллари яқинида, Эгей денгизида чўкиб кетган.
Авария Туркия жануби-ғарбидаги Бодрум яримороли яқинида юз берган, бу ерга Европага етиб олиш ниятида бўлган Осиё ва Африкадан келган муҳожирлар тўпланади.
Муҳожирлар ва қочоқлар Бодрумдан Грециянинг Кос оролига етиб олишга ҳаракат қилади — бу Осиёдан денгиз орқали Европа Иттифоқига кириб боришнинг энг яқин йўлидир.
Изоҳ (0)