Перу прокуратураси мамлакатнинг биринчи хоними Надин Эредиани турмуш ўртоғи Олянта Умаланинг президентлик кампаниясини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар ўзлаштирилишига алоқадорликда гумон қилмоқда. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
Прокурор Эредианинг 2006 ва 2011 йиллар сайловолди кампаниялари чоғидаги ўзлаштиришларга дахлдорлигини текшириш юзасидан кўрсатма берди.
Хонимнинг ноқонуний молиявий амалиётлардаги иштирокига оид аниқ маълумотларга эга бўлиш учун терговчилар у имзо чеккан ҳужжатларнинг графологик экспертизасини ўтказади.
Изоҳ (0)