Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакатнинг амалдаги конституциясига ўзгартириш киритиш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда у ўзининг янги уч йиллик муддатга Либерал-демократик партия раҳбари сифатида тасдиқланиши муносабати билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, Япония инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва тинч ривожланиш конституциявий тамойилларига асосланган йўлни босиб ўтди.
«Биз буни ҳурмат қиламиз ва бу масалада ўзгариш бўлмайди. Бироқ конституция мамлакатнинг келажаги ҳақида сўзлайди. Биз ўз қўлларимиз билан Япониянинг ХXI асрдаги тимсолини яратаётганлигимизни ўйлашимиз зарур. Умуман олиб қараганда, конституция ғояси ўзгармайди, бироқ унга ўзгартиришлар киритиш лозим», — деди бош вазир.
Абэ конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар тафсилотини маълум қилмади, бироқ бунинг учун ҳар томонлама ва жамоат муҳокамасини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)