21 сентябрь, душанба куни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари каламуш иштирокидаги роликка эътибор қаратди, унда Нью-Йорк метросида каламуш оғзида бутун пицца бўлаги билан зинадан тушишга уринаётгани акс этган, деб ёзади TJournal.
Бир кеча-кундузда видеони 1,2 миллиондан ортиқ марта томоша қилишди, шунингдек, у «Vox.com», Mashable, Gawker, The Huffington Post каби йирик Ғарб интернет нашрлари эътиборига ҳам тушди.
Видеода кемирувчи зина ортига ўтиб, оператордан яширинади, бироқ кўп ўтмай яна қайтиб келади.
Gawker нашри каламушни «Рататуй» мультфильми қаҳрамони, шунингдек, «Уйда ёлғиз» фильмидаги болага қиёслади, буни кемирувчи катта шаҳарда ёлғиз жон сақлаб қолишга интилиши билан боғлади. Mashable журналистлари эса каламуш ўз хатти-ҳаракатлари билан «орзу қилишга ўргатиши»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)