Франциянинг «ПСЖ» футбол клуби ва Аргентина миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ватандоши Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Леони таърифлашга сўз ожиз. Совринлар ва футболни ҳисобга олмай айтаманки, у буюк шахс ва ажойиб дўст», — деди Ди Мария.
«У барча ишларни завқ билан амалга оширгани учун ҳам шундай ютуқларга эришди, бунга ишончим комил. У ўзининг севимли услубида тўп суради ва ўзини оммага намойиш этади», — деди ярим ҳимоячи.
«У майдонда қандай бўлса, ҳаётда ҳам шундай: босиқ ва жуда яхши инсон. У нимаики совринни қўлга киритган бўлса, барчасига ҳақлидир», — дея қўшимча қилди Анхель Ди Мария.
Изоҳ (0)