Футбол бўйича Хитой чемпионати доирасидаги «Шанхай Шэньхуа» ва «Шаньдун Лунэн» жамоалари ўртасидаги учрашувда қизиқарли ҳодиса юз берди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Учрашувдаги вазиятларнинг бирида, тўп мезбон жамоа ишқибозлари жойлашган трибуна томондан майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг, айни вақтда «Шаньдун» шарафини ҳимоя қилаётган Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Тарделли майсалар устидан iPhone смартфонини топиб олди.
«Модомики, хитойлик футбол ишқибозлари майдонга шундай нарсаларни улоқтираётган экан, уларнинг ақлларидан кўра пуллари кўпроқ, деган мулоҳазага бориш мумкин», — деб ёзади интернет-нашр.
Изоҳ (0)