WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони Владимир Кличко АҚШнинг нуфузли The Ring журнали томонидан тузиладиган дунёнинг энг яхши боксчилари (вазнидан қатъи назар) рўйхати —Pound for Pound рейтингида учинчидан олтинчи ўринга тушиб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент. net» хабар бермоқда.
Флойд Мейвезер спортдаги карьерасини якунлагач, рейтингдаги биринчи ўринга WBC йўналиши бўйича энг енгил вазндаги жаҳон чемпиони, 27 ёшли никарагуалик Роман Гонсалес кўтарилган. Америкалик Андре Уорд рейтингга қайтган ва дарров унинг иккинчи ўрнини эгаллаган. Россиялик Сергей Ковалёв эса ўсишга эришиб, еттинчидан учинчи ўринга кўтарилиб олган.
Ушбу рейтингнинг биринчи ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:
1. Роман Гонсалес (Никарагуа)2. Андре Уорд (АҚШ)3. Сергей Ковалёв (Россия)4. Геннадий Головкин (Қозоғистон)5. Гилермо Ригондо (Куба)6. Владимир Кличко (Украина)7. Теренс Кроуфорд (АҚШ)8. Менни Пакяо (Филиппин)9. Синсуке Яманака (Япония)10. Келл Брук (Буюк Британия)
Изоҳ (0)