Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоаларининг тайёргарлигини муваффақиятли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви санаси ўзгартирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, финал учрашуви 24 ноябрдан 17 октябрь кунига кўчирилди. Финал учрашуви Жиззах шаҳрида бўлиб ўтиши тасдиқланди. «Бунёдкор» ҳамда «Насаф» клублари ўртасидаги учрашув соат 17:00 да бошланади.
Олий Лига 25-тури доирасидаги «Насаф» – «Нефтчи» ҳамда «Динамо» – «Бунёдкор» учрашувлари 16 октябрдан 12 октябрга кўчирилди.
Изоҳ (0)