Дубай амири ва БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг катта ўғли Шайх Рашид бин Муҳаммад ал-Мактум юрак хуружидан вафот этмаган, балки Яман ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Шайх Рашид ва яна бир неча БАА ҳарбий хизматчилари Яманнинг Мариб вилоятида ‘Ансор Аллоҳ’ ҳаракати тарафдорларининг артиллериядан ўққа тутиши оқибатида ўлдирилган», — деб таъкидлайди Эроннинг «Фарс» агентлиги. Ушбу хабарни Яманнинг юқорида келтирилган ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган гувоҳлар ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Шайх Рашид бин Муҳаммад ал-Мактумнинг 34 ёшида юрак хуружидан вафот этганлиги маълум қилинган эди.
Амирлик ҳукумати ҳодиса тафсилотларини маълум қилмади.
Изоҳ (0)