Британия кенгаши Гёте институти ва Француз Маданият маркази билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги кўмагида Европа тиллари кунини нишонламоқда. Бу ҳақда Британия Кенгаши «Дарё»га маълум қилди.
Тадбир 21—23 сентябрь кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилади.
Тадбирнинг энг қизиқарли қисми – чет тили ўқитувчилари семинарининг ёпилиш маросими ва Европа мамлакатлари элчихоналари маданий кўргазмаларининг очилиши 23 сентябрь куни 12:00 дан 13:30 га қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)