Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бокснинг янги йўналиши – APB (AIBA Pro Boxing) бўйича бокс кечаси ўтказилди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар беради.
Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновга қарши рингга кўтарилди ва 12 раундлик жанг якунида рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Тожибоев 18 июль санасида Тошкентда россиялик Дмитрий Полянскийни мағлуб этиб, Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритган эди. Энди у 60 килограмм вазн тоифасида ушбу йўналиш чемпионидир!
Изоҳ (0)