Огайо штатининг Кливленд шаҳрида юз берган отишма оқибатида 30 ёшли эркак ҳалок бўлди, ўн ёшли бола яраланди. Бу ҳақда «RIA Novosti» хабар беради.
Ҳодиса маҳаллий вақт бўйича 14:00 да (Тошкент вақти бўйича 23:00), икки йўловчиси бўлган автомобиль светофорда тўхтаганда юз берди. Шахси номаълум афроамерикалик транспорт воситасига яқинлашиб, йўловчиларга қарата ўт очди. Шундан сўнг, гумонланувчи воқеа жойидан яширинди.
Яраланган ҳайдовчи автомобилни тўхтатгунча, бироз масофани босиб ўтган. Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар эркакнинг ўлимини қайд этди. Елкасидан яраланган бола, операция ўтказиш учун шифохонага етказилди.
Полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)